Ўзбекистон Суперлигаси 20-тур доирасидаги “Сўғдиёна” ҳамда “Насаф” ўртасидаги учрашув якунланди. Жиззахда бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.
Тенг курашлар остида бошланган учрашувнинг 15-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Ислом Кенжабоев ҳисобни очди.
Учрашувнинг сўнгига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди. Насаф сафарда “Суғдиёна”ни мағлуб этди.
19:00 - "Сўғдиёна" - "Насаф" 0:1
Гол: Ислом Кенжабоев 15, - 0:1.
"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Шоҳруз Норхонов (Иззатилла Абдуллаев, 50), Тоҳир Шамсиддинов, Санжар Рашидов, Сернас Дарвидас (Саҳоб Рашидов, 66), Руслан Мелзиддинов, Ким Донг Хи, Милаш Симонович, Никола Милинкович, Ихтиёр Тошпўлатов (Ойбек Нурматов, 62).
"Насаф": Санжар Қувватов, Мақсуд Каримов, Ғолиб Ғайбуллаев, Одилжон Ҳамробеков, Бобур Абдухолиқов (Худоёрхон Саъдуллаев, 86), Шароф Муҳитдинов, Дилшод Саитов (Дониёр Нарзуллаев, 73), Ислом Кенжабоев (Амиржон Сафаров, 73), Сайдулло Раҳматов, Акмал Мозговой, Умар Эшмуродов