Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 0-0 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияларимиз яна иккитага кўпайди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, октябрь ойида Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон спорт делегацияси мазкур нуфузли мусобақага жиддий равишда тайёргарлик кўрмоқда. Куни кеча, Халқаро дзюдо федерациясининг кадетлар ўртасидаги рейтинг мусобақалари якуний рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, ўғил болалар ўртасида -66кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жайҳунбек Назаров, қизлар ўртасида эса -52кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Нилуфар Ермагембетова якуний рейтингга кўра ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этадиган бўлишди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, рейтинг мусобақаларида қатнашган беш нафар ўзбекистонлик ёш дзюдочи Олимпия ўйинлари меъёрини бажарганди. Бироқ, қоидага кўра бир мамлакатдан кўпи билан икки нафар дзюдочи ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этиши мумкин. Ўзбекистон дзюдо федерацияси қарорига кўра айнан Жайҳунбек Назаров ва Нилуфар Ермагамбетова Аргентинадаги мусобақада иштирок этиш учун танлаб олинишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг Буэнос-Айрес Олимпиадаси учун лицензиялари сони 33тага етди.

Бугунги кунга келиб III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун терма жамоамиз ҳисобида қуйидаги спорт турларида лицензиялар мавжуд:

Спорт курашлари – 5та
Енгил атлетика – 4
Бокс – 3 та
Оғир атлетика – 3 та
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 3 та
Академик эшкак эшиш – 3 та
Спорт гимнастикаси – 2 та
Спорт акробатикаси – 2 та
Дзюдо – 2 та
Трамполин – 1
Бадиий гимнастика – 1 та
От спорти (конкур) – 1 та
Таэквондо – 1 та
Каратэ – 1
Ўқ отиш – 1

Маълумот учун, 2010 йилда илк маротаба Сингапурда ўтказилган ўсмирлар Олимпия ўйинларига Ўзбекистон терма жамоаси 21та лицезния қўлга киритган. 2014 йилги Нанкин Олимпиадасида эса Ўзбекистон спорт делегацияси 28 нафар спортчидан иборат бўлган. Демак, бу борадаги рекорд аллақачон янгиланиб бўлди ва бугунги кунги келиб 33 нафар ўсмирларимиз Олимипия ўйинларида иштирок этиш хуқуқига эга бўлиб улгуришди. Спортчиларимиз ҳали сузиш ва теннис спорт турларида ҳам лицензиялар қўлга киритиш имконига эгалар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:32, 02.08.2018.
Ўқилди: 1950 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.