Кеча суперлиганинг 20-туридан ўрин олган учрашуви бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ўз уйида Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Ушбу учрашувдан сўнг «Қўқон-1912» клуби футболчиси Қувондиқ Рўзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бунёдкор»га қарши учрашувда ғалаба қозониш биз учун жуда ҳам муҳим эди. Чунки, чемпионлик йўлида кучли олтиликка киришимиз ушбу ўйинга боғлиқ эди. Худди сўнги бор футбол ўйнаётгандек баҳс олиб бордик ва мақсадимизга эришдик.
Бу ерда мураббийларнинг қўллаган тактикаси ҳам катта ёрдам берди. Ушбу учрашувда биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Ғалабага бўлган иштиёқ бизда кучли эди. шунинг учун ҳам якунда рақибимизни мағлубиятга учратдик.
Ушбу баҳсдан олдин «Бунёдкор»ни ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Тўғрисини айтсам «Қалдирғочлар»нинг ўйин услуби жуда ҳам юқори даражада. Улар бир-бирини жуда ҳам яхши тушуниб ўйнайди. Биз бундан ҳадиксираб тургандик. Шунинг учун ҳам ушбу ўйин қийин бўлди», - дейди Қувондиқ Рўзиев
Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди.