Хабарингиз бор, эртага ПРО-Лиганинг 3-тур ўйинлари бошланади. «Андижон» жамоаси ўз майдонида Муборакнинг «Машъал» жамоасини қабул қилади. Бугун ҳар икки жамоа расмийлари ва комиссар иштирокида учрашув олди йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўйин комиссари Роман Черников ўйингача қилиниши керак бўлган ва учрашув чоғидаги холатлар бўйича тушунтириш бериб ўтди.
Шунингдек мазкур йиғилишда жамоаларнинг эртанги ўйинда қайси рангли либосида майдонга тушишига ҳам ойдинлик киритиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, эртага «Андижон» - «Машъал» учрашуви «Соғлом авлод» стадионида соат 19:00да бошланади.
«Андижон» матбуот хизмати.