Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Нефтчи» футболчиси жаримага тортилди, «Навбаҳор» эса огоҳлантирилди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” ўйини 68-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов рақиб жамоа дарвозасини ишғол этганидан сўнг голни нишонлаш мақсадида “Навбаҳор” жамоаси мухлислари жой олган сектор томон ҳаракатланиб, рақиб мухлисларини ғазаблантиришга ва кескин эътирозларига олиб келган хатти-ҳаракатларни амалга оширди.

Натижада наманганлик мухлислар ўтирган сектордан майдон томон турли хил майда буюмлар (пластик идишлар) улоқтирилди. Мусобақалар Регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.4 бандини бузгани учун “Нефтчи” жамоаси футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мухлислари “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” клублари майдонига уюштирган сафар учрашувлари чоғида интизом борасида оммавий равишда камчиликларга йўл қўйгани мазкур ўйинларга тайинланган учрашув комиссарлари томонидан қайд этилган эди.  PEPSI Суперлига 20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” ўйинида ҳам аксарият наманганлик ишқибозларнинг одоб-аҳлоқ қоидалари доирасидан четга чиқиш ҳолатлари давом этди. Жумладан, ўйиннинг 68-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов “Навбаҳор” дарвозасини ишғол этгач, голни “Навбаҳор” жамоаси мухлислари жой олган сектор томон ҳаракатланиб нишонлади. Футболчи амалга оширган хатти-ҳаракатлар 3 мингга яқин наманганлик мухлислар ўтирган сектордаги кўп сонли ишқибозларни оммавий тарзда ғазабланишига ва кескин эътирозларига олиб келди. Натижада наманганлик мухлислар ўтирган сектордан майдон томон турли хил майда буюмлар (пластик идишлар) улоқтирилди.

Шу сабабдан “Навбаҳор” футбол клуби мухлисларининг хулқи ва маданияти борасида тегишли тартибда иш олиб борилмагани учун “Навбаҳор” клуби охирги марта огоҳлантирилди. Агар ушбу ҳолат яна бир бора такрорланса, клуб ўз уй учрашувини мухлисларсиз бўш стадионда ўтказиши ҳам мумкин. 

Зеро стадионларга футбол ишқибозлари ўз оилалари, фарзандлари билан биргаликда ташриф буюраётган пайтда айрим мухлисларнинг одоб-аҳлоқ меъёрларини бузаётгани ёш футболсеварларга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Бу борада PEPSI Суперлига барча иштирокчи жамоаларининг мухлислар билан ишлаш бўлимлари мунтазам иш олиб боришлари лозим.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:52, 04.08.2018.
Ўқилди: 2768 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4774]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3846]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3688]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3685]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3008]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2614]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2467]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2214]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1899]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1654]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик