Ўзбекистонлик енгилмас жангчи Маҳмуд Муродов Ўзбекистон фуқаролигини қўлга киритди.
Маҳмуд Муродов - бутун жаҳонга машҳур, кўп йиллардан бери Ўзбекистон ваЧехиянинг энг яхши ММА жангчиси. У энди Американи ҳам забт этмоқда. Унинг жанг қилиш техникаси Флойд Мейвезерни ҳам ўзига мафтун қилган.
«Алҳамдулиллаҳ яна бир орзуим амалга ошди. Муҳтарам Президентимизга бизга бўлган ишончлари ва қўллаб-қувватлашлари учун алоҳида ташаккуримни изҳор этаман. Шавкат Миромонович, юртимиз учун қилаётган ишларингиз ва бугун менга ҳадя қилган улкан қувонч учун катта раҳмат. Сизга ва оилангизга узоқ умр тилайман! 26 йил давомида шу кун келишига шубҳа қилмаган эдим, ҳеч қачон ўз аждодларимни ва ўзбек ўғлон эканинмни унутмаганман ва бугун буни тасдиқловчи ҳужжатни қўлимга олдим. Ўз юртимнинг ҳақиқий фуқароси сифатида унинг шаънини жаҳон миқёсида ҳимоя қилишга ва байроғини кўкларга кўтариб, ўзбек спортчиларининг қудратини ҳар бир мамлакатга билдиришга қасамёд қиламан. Ҳар бир инсон орзу билан яшайди, меники эса бугун ушалди. Яна бир бор раҳмат...»
Маҳмуд Муродов асли Тожикистонда таваллуд топган бўлиб, икки ёшида ота-онаси билан Ўзбекистонга кўчиб келган. Кўп йиллардан бери жаҳон рингларида Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб келаётган спортчи ва ниҳоят Ўзбекистон фуқаролигини олгани ҳақида ўзининг инстаграм тармоғидаги шахсий саҳифасида хабар берган. У ўзининг қувончини яширмай, Президентга миннатдорчилигини билдирган ва яна бир орзуси амалга ошганини маълум қилган.
«Мен Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олганимдан фаҳрланаман ва жуда хурсандман. Аввалги қонунга асосан қочоқлар фуқароликни олиш учун ариза топшира олмас эдилар, лекин янги қонунга кўра бунга имкон туғилди. Таҳминан саккиз ой олдин ариза топширган эдим, ва мана, ниҳоят мен расман Ўзбекистон фуқаросиман. Россия, Украина ва Арманистон менга ўз фуқаролигини таклиф қилган, жанглардауларнинг байроғини кўтаришимни хоҳлаган, лекин мен доимо ўзбекман деганман». Маҳмуд Муродов
Маҳмуд Муродов Myday журналига берган интервьюсида ўзини ўзбек деб ҳисоблаши, лекин ҳали ҳам Ўзбекистон фуқаролигига эга эмаслиги ҳақида ҳам гапирган эди. Орадан кўп вақт ўтмай унинг орзуси амалга ошди ва у энди Ўзбекистоннинг ҳақиқий фуқароси.