Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Эктор Купер қаерда яшашини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинди. Мутахассис бу анжуманда қаерда яшашини маълум қилди.

- Жаноб Купер Сиз Ўзбекистонда истиқомат қиласизми ёки маълум бир вақтлардагина юртимизга ташриф буюрасизми? Мураббийлик штабингиздан ўзбек мураббийлар ҳам жой олишадими?

- Мен Ўзбекистонда яшаб, терма жамоада иш олиб бораман.Орада  Испанияга ва Аргентинага бориб келиб туришим мумкин. Аммо асоий яшаш жойим Ўзбекистон бўлади. Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бунинг учун уларга ташаккур билдириб ўтаман.

Маҳаллий мураббийларга келадиган бўлсак, терма жамоада ишлаш жараёнида улар билан маслаҳатлашишим мумкин. Буни вақт кўрсатади. Бу борада маҳаллий мураббийларнинг иш фаолияти билан танишмай туриб жавоб бера олмайман. Шу билан бирга Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабидан уч нафар ёрдамчим жой олишини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Улар менга рақибларни ўрганиш, футболчиларни кузатиш ва бошқа жабҳаларда ёрдам беришади.

- Ўйин фалсафангиз билан бўлишсангиз, футболчиларга қараб тактика танлайсизми ёки ўз тактикангизга мос футболчиларни танлайсизми?

 - Менинг фалсафам футболчиларга қараб ўйин схемасини тузиш эмас, балки ўзим тўғри деб ҳисоблаган схемаларга ўйинчиларни мослаштириш ёки шунга мос кучли футболчиларни танлаб олишдир.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:48, 06.08.2018.
Ўқилди: 16497 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик