Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

Уч карра Олимпия совриндори, россиялик велопойгачи аёл Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилмоқчи (фото)

Баҳо:
+ | -

Россиялик таниқли велопойгачи Ольга Забелинская спорт фуқаролигини ўзгартирмоқчи ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқчи, дея хабар беради sport-express.ru

"Ҳа, ҳозир ўтиш жараёнидаман. Аммо бу қадамимга сабабини ҳозирча ошкор қилмоқчи эмасман", - дея Збелинскаянинг сўзларини келтиради ТАСС.

Россия велоспорт федерацияси 38 ёшли спортчинин қароридан бехабарлигини билдирди.

"Биз томонимиздан ҳеч қандай келишув йўқ. Биз бу ўтишга мутлақо қаршимиз, нима бўлганида ҳам уни икки йиллик карантин кутмоқдаОлимпия ўйинлари туфайли карантин уч йилга чўзилади, шунинг учун у спорт фуқаролигини ўзгартирса, 2020 йилги Олимпиадани ўтказиб юборади", - дейди РВСФ директори Юрий Кучерявий.


Забелинская - Россия тарихидаги энг кўп совринларга эга бўлган велоспртчи. У уч карра Олимпияда совриндори. Лондон-2012да иккита бронза медалга эга чиққан, Рио-2016да кумуш медални қўлга киритган.

Забелинская РВСФ билан келиша олмаса, уни уч йиллик карантин кутмоқда ва у Токио-2020ни ўтказиб юборади. Бу Олимпиада Забелинскаянинг бош мақсади.

"Олимпиада олтин медалини ютишимга ишонаман. Спортни ташлашдан маъно кўрмаяпман. Бунинг устига бизда ваккум юзага келган. Жаҳон чемпионатига жамоа ҳам туза олмаймиз. Мен ўйновчи мураббий вазифасини ўташни истардим. Ўз тажрибам билан кўпчиликка ёрдамим теккан бўлар эди", - деган эди Забелинская Риода кумуш медални қўлга киритганидан сўнг.

Забелинская Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада-2024да ҳам қатнашмоқчи. Ҳа, унду у 44 ёшда бўлади, аммо аёллар велоспортида ёши улуғ спортчиларга мисоллар кўп. Энг ярқин мисол - француз - Жанни Лонго, у еттита ОЛимпиадада қатнашган. Пекин-2008да у 49 ёшда бўлган ва 4-ўринни қўлга киритган.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 13:32, 07.08.2018.
Ўқилди: 5510 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz