Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Июль ойининг энг чиройли голи муаллифи – Шерзод Ҳакимов

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан PEPSI Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Ортда қолган 6 та тур доирасидан ўрин олган учрашувларда бир қатор чиройли голлар киритилди. Бир қанча футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди. Улар ичидан 6 та саралаб олинган номзодларга PEPSI Суперлига клублари бош мураббийлари, сардорлари ҳамда ПФЛ сайтида мухлислар овоз беришди. Июль ойининг энг чиройли голи дея эътироф этилиш учун кураш анча қизғин тарзда кечди.

Якунда Шерзод Ҳакимов томонидан “Бунёдкор” дарвозасига киритилган гол 1-ўринни эгаллади. Мураббийлар ва сардорларнинг 8 нафари Ҳакимовнинг голини 1-поғонага лойиқ кўрди. Шунингдек, мухлислар ўртасида ташкил этилган сўровномада ҳам Шерзод Ҳакимов энг кўп овоз йиғди.

Иккинчи поғона эса Жавлон Иброҳимовга насиб этди. Унинг “Нефтчи” дарвозасига киритган голи жами 33 очко жамғарди. Учинчи ўрин эса Владимир Козакни 1 очкога ортда қолдирган Сардор Рашидовга насиб этди. 

Таъкидлаш жоиз, март ойида энг чиройли гол муаллифи дея Азиз Турғунбоев эътироф этилган эди. Апрелда Элгужа Григалашвили, майда эса Арслонмурод Омонов ойнинг энг чиройли голларига муаллифлик қилишганди. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 21:14, 08.08.2018.
Ўқилди: 2369 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.