Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Июль ойининг энг яхши мураббийи – Андрей Фёдоров

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён championat.asia билан ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан PEPSIСуперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Ортда қолган 6 та турда энг яхши натижа қайд этган жамоа – Андрей Фёдоров устозлигидаги “Локомотив” бўлди. “Темирйўлчилар” ушбу мутахассис бошчилигида 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этишди. Ўтказилган сўровномада ҳам кўпчилик айнан Андрей Фёдоров номзодига кўпроқ овоз берди. Иккинчи поғона эса Миржалол Қосимовга насиб этди. Учинчи ўриндан эса Шота Арвеладзе жой олди. 

Шу тариқа Андрей Фёдоров илк бора ойнинг энг яхши мураббийи дея тан олинди. Бунга қадар 2 марта бу номга сазовор бўлган Миржалол Қосимов бу гал иккинчи ўрин билан кифояланди. Ҳар ой энг яхши бўлиш учун номзодлар қаторидан ўрин эгаллаётган Шота Арвеладзега эса бу сафар ҳам бироз омад етишмади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:29, 09.08.2018.
Ўқилди: 2682 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик