Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Шоҳсупа сари йўл». Гулноза Матниёзова спортга қизиқиш сабаби, чемпионлик сири ва бошқалар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Яна бир неча кундан сўнг Индонезияда навбатдаги Осиё ўйинлари старт олади. Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти ушбу нуфузли мусобақада иштирок этувчи етакчи спортчиларимиз билан қисқа интервьюлар ташкил қилиб келмоқда. Бугун саволларимизга ўзбек аёллари ичида дзюдо бўйича жаҳон турнеларида биринчи олтин медални қўлга киритган спортчи Гулноза Матниёзова жавоб қайтаради.

Спортга қизиқиш сабаби

Тахминан беш ёшимда ота-онам билан бирга телевизор кўриб ўтирардик. Ўшанда мамлакатимизнинг биринчи президенти ёш курашчиларни медаллар билан тақдирладилар. Шунда мен ҳам қизиқиб дадамдан сўрагандим: «Мен ҳам спортчи бўлсам президентимиз медаль берадиларми?». Шу тариқа спортга қизиқиб, машғулотларда қатнаша бошлаганман. Яккакурашчи бўлганим билан, спортнинг гимнастика ва футбол турларини ҳам жуда яхши кўраман.

Овқат танламайди

Овқатланиш тартибим ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳамма каби таомлар истеъмол қиламан. Овқат танлаб ўтирмайман. Эрталаб кўп ҳам нонушта қилмайман.

Чемпионлик сири

Бунинг учун ҳар бир спортчи ўз олдига мақсад қўйиши лозим. Меҳнат қилиб, ўз устида мунтазам равишда ишлаш керак. Мураббий кўрсатмаларини доимо бажариши шарт. Ана шунда у ўз мақсадига эришади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олади.

Осиё ўйинлари олдидан

Индонезиядаги мусобақага жиддий равишда тайёргарлик кўрдик. Ҳозирча бу борада аниқ бир гап айта олмайман. Аммо, совриндорлар қаторидан ўрин олиш учун жиддий равишда ҳаракат қиламан. Осиё ўйинларида жамоадошларимга ҳам омад тилайман.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:49, 10.08.2018.
Ўқилди: 2101 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.