“Лацио” раҳбарияти ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савич 12 августдан кейин жамоани тарк этолмаслигини маълум қилди.
Бу ҳақда, Calciomercato нашри хабар тарқатди. Рим клуби 23 ёшли футболчини 120 млн евродан камига қўйиб юбормаслигини маълум бўлди.
Аввалроқ, Милинковича-Савич хизматига “Милан”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, Англия клублари энди футболчи сотиб ололмайди.