Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» ўз олдига кучли олтиликка киришни мақсад қилган эди, афсус...»

Баҳо:
+ | -

«Насаф» – «Бунёдкор» учрашувидан сўнг Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Учрашувда кучли жамоа ғалаба қозонди. «Бунёдкор» бизга нисбатан анча кучли ўйин кўрсатди. Рақибимиз хақли ғалабага эришди. Агар биз пеналтини аниқ амалга оширганимизда, балки ўйинни ўз тарафамизга оғдирган бўлардик. Афсуски бу амалга ошмади. Кейин қизил карточка орқали ҳимоячимиз майдондан четлатилди, бу ҳам ўйинимизга салбий таъсирини кўрсатди. Бундан ташқари ҳимоячимиз Ғолиб Ғайбуллаевни ҳам бошидан олган жароҳати туфайли мажбурий алмаштирдик.

«Бунёдкор» юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олди. Албатта, биз ўз олдимизга кучли олтиликка киришни мақсад қилган эдик, афсуски буни бажара олмадик. Биз ҳам мухлислар ҳам бундай ҳолатга тайёр бўлишимиз керак. Ўзингизга маълум, бизни чемпионлик даражасидаги футболчилар таркибимиздан кетишди. Аммо шундай кейин ҳам биздан муъжиза кутишди, бу бажарилиши қийин бўлган вазифа эди. Бунга эриша олмадик.

Ўйинларда кўплаб вазиятлар яратаяпмиз, аммо ўйинчиларимизда тажриба етишмаслиги бизга панд бераяпти. Вазиятларни голга айлантиришда катта тажриба талаб этилади. Таркибимизда ҳаракат қилаётган футболчиларимизга бундай учрашувлар тажриба мактаби бўлиши аниқ. Уларда келажак бор”, дейди Бердиев.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:27, 12.08.2018.
Ўқилди: 2745 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.