Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Малком - «Барселона» - «Рома» трансфер атрофидаги воқеалар... Ўзи нима бўлганди?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» раҳбарияти яқинда «Бордо» ярим ҳимоячиси Малком трансферини эълон қилди. Каталония клуби бразилиялик футболчи учун 41 миллион евро тўлайди. Бу суммага яна 1 миллион евро бонус тўлови қўшилиши мумкин.

Малком эса бирданига 5 йиллик шартнома остига имзо чекди. Қизиғи, олдинроқ унинг «Рома» сафига қўшилиши ҳақида хабар берилганди. Бироқ «Барса» сўнгги паллада Малком йўналишини кескин ўзгартириб юборди.

«Рома» спорт директори Рамон Родригес Мончи Малком трансфери барбод бўлганидан нолимоқда. Зеро, римликлар «Бордо» футболчисини 36 миллион еврога сотиб олишаётганини эълон қилиб улгургандилар. Аммо 24 июль куни бразилиялик футболчи Рим эмас, Каталония томон учди.

Гап шундаки, «Челси» Виллиан учун нақ 70 миллион евро сўрагач, «Барса» ундан воз кечиб, Малком вариантига «ёпишди».

Охир-оқибат, иқтидорли футболчи билан 5 йиллик шартномани расмийлаштириб, каттагина товон пули ҳам белгилади - 400 миллион евро. «Рома» раҳбарияти вакилининг сўзларига кўра, клуб келишувга амал қилинмагани учун «Бордо» билан судлашиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Малком номзоди бизни тўла қаноатлантирарди, унинг клубимиз таркибини кучайтиришига ишонгандик. Шу тариқа бир ҳафта муқаддам «Бордо» раҳбарияти ҳамда футболчининг агенти билан музокара жараёнига киришиб, якунда барча масалалар бўйича келишувга эришдик.

Ҳаттоки, футболчининг тиббий кўрик учун Римга келишга рухсат олгандик. Қисқаси, барчаси назорат остида эканлиги боис, бутунлай хотиржам эдик...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:13, 13.08.2018.
Ўқилди: 5872 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.