“Бавария” ҳимоячиси Жером Боатенг жамоада қолишга қарор қилган. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда. Ўз вақтида “Бавария” футболчисини ПСЖга сотмоқчи бўлганди. Парижликлар футболчини молиявий фейр-плей туфайли қўлга киритолмаганди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи билан “МЮ” ҳам қизиқганди, бироқ футболчи Жозе Моуриньо билан бирга ишлашни хоҳламади.