Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Болалар футболи. Бухорода Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Умид Аҳмаджонов томонидан йил бошида тасдиқланган тақвим режасига кўра, 2018 йил давомида болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000та мусобақа ўтказиш белгиланган эди.

Бугунги кунга келиб ўтказилган мусобақалар сони 600 тадан ошиб кетди. Шундай мусобақалардан навбатдагиси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик тантанаси ҳамда “Пахтакор – 79” хотирасига бағишлаб 2010-2011 йилларда туғилган футболчилар ўртасида Бухоро вилоятида бўлиб ўтди. Мусобақада жами 4 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Юртимизда ёзнинг жазирама кунлари ҳукмронлик қилаётган бўлишига қарамай, ёш футболчилар ўртасидаги учрашувлар қизғин курашлар остида ўтди.

Мусобақада ПФК “Бухоро” жамоаси ғолиб чиққан бўлса, 2-ўрин “Intersport” (Тошкент) жамоасига, 3- ўрин эса БЎФМ-28 жамоасига насиб этди. Мусобақа якунида барча иштирокчилар ЎФА, Бухоро футбол ассоциацияси, ПФК “Бухоро” томонидан Кубок, медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қуйида мусобақада қайд этилган натижалар билан таништириб ўтамиз:

Intersport (Тошкент) - БЎФМ-28 4:2
ПФК Бухоро – ИБЎФМ-3 2:0
Intersport (Тошкент) - ИБЎФМ-3 4:0
ПФК Бухоро – БЎФМ-28 1:1
Intersport (Тошкент) - ПФК "Бухоро" 1:2
БЎФМ-28 – ИБЎФМ-3 4:0

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:51, 15.08.2018.
Ўқилди: 2022 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.