Кириш Регистрация

Жакартадаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 18 август куни Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олди. Ўзбекистон спорт делегацияси катта тайёргарлик билан мусобақа ўтказиладиган мамлакатга етиб келган.

Ўйинлар бошланишига икки кун қолганида ҳамюртларимиз навбатдаги расмий тадбир – иштирокчи мамлакатларнинг байроқларини кўтариш маросимида қатнашишди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, делагациямиз вакиллари, мураббийлар ва спортчиларимиз иштирок этишди. Ватанимиз мадҳияси садолари остида байроғимиз кўтарилди. Энди Жакартадаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳам ҳилпираб турибди. Маросим давомида Ватанимиз байроғи билан бир қаторда Филиппин, Ливан, Покистон ва Бутан байроқлари ҳам кўтарилди.

Тадбир якунида Олимпия шаҳарчаси мери Юни Каркита делегациялар раҳбарларига эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Жасур Матчанов ҳам Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан мезбонларга аталган эсдалик совғасини туҳфа қилди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:07, 16.08.2018.
Ўқилди: 3297 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6129]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3480]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3082]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2740]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2220]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2142]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2059]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1949]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1948]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1689]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик