Кириш Регистрация

Ўзбекистон спорт делегациясининг асосий қисми Жакартага келди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида XVIII Осиё ўйинлари расман старт олади.

Шу кунгача футбол, от спорти, теннис, пенчак силат, академик эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш, бокс, қиличбозлик, енгил атлетика бўйича терма жамоаларимиз Индонезияга етиб келишгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бугун делегациямизнинг катта қисми, жумладан, таэквондо WTF, ушу, сузиш, эркин ва юнон-рум кураши, оғир атлетика баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз Осиё ўйинлари пойтахтига етиб келишди. Уларни маҳаллий «Soekarno Hattа» халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчихонаси вакиллари, Миллий олимпия қўмитаси ишчи гуруҳи аъзолари, Жакартада истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз, шунингдек, ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон спорт делегацияси учун бириктирилган кўнгиллилар кутиб олишди.

Спортчи ва мураббийларимиз аэропортдан тўғри Кемайоран дахасидаги Олимпия шаҳарчасига йўл олишди. Улар Осиё ўйинлари давомида айнан шу ерда истиқомат қилишади.

Маълумот учун, эртага соат 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 19 августдан эса асосий мусобақаларга старт берилади. Ўша куни сузиш, эркин кураш, ушу, ўқ отиш, академик эшкак эшиш, теннис ҳамда қиличбозлик бўйича баҳсларда спортчиларимиз ўз иштирокларини бошлашади. Шунингдек, футболчиларимиз Таиланд терма жамоасига қарши гуруҳдаги сўнгги учрашувларини ўтказадилар.

  

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:29, 17.08.2018.
Ўқилди: 2929 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5548]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3320]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2913]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2792]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2590]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2487]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2086]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2071]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1976]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1875]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик