Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Фотогалерея: Диего Марадонанинг қиз ўртоғлари

Баҳо:
+ | -1

Жаҳон футболи афсонаси «қаримас» Эль Диего яна уйланади. Аргентиналик тенги йўқ «шоввоз» ёш қаллиғи Росио Оливенинг туғилган куни шарафига уюштирилган кечада унинг қўлини сўради ва розилик олди.

Ҳайратланарли томони, Марадонанинг навбатдаги маҳбубаси ўзининг икки қизидан ҳам кичик, яъни 28 ёшда.

Тўғри, бу Диего бобо учун иккинчи никоҳ, холос. Лекин унинг ҳаёти севги қиссаларига тўла. Хўш, Марадона Росио қалбини забт этгунга қадар кимларга кўнгил қўйган?

Клаудия ВИЛЬЯФАНЬЕ

Диегонинг расмий турмуш ўртоғидан бошлаймиз. Клаудия Вильяфанье ҳозирча ягона дона Марадонадир. Улар узоқ 1977 йили Буэнос-Айресдаги дискотекалардан бирида танишишган ва чорак аср давомида бирга бўлишди (26 йил). Дейлик, Клаудия вақтида футбол афсонаси ортидан Барселонага кўчиб келди, кейин Неа­полда ҳам унга ҳамроҳлиқ қилди.

Жуфтликнинг тўнғич қизи - Дальма1987 йили айнан шу шаҳарда туғилди. Дальма - бу Диегонинг онаси шарафига танланган исм. Яна икки йилдан сўнг оилада иккинчи қиз фарзанд дунёга келди - Жаннина (Серхио Агуэронинг бўлажак турмуш ўртоғи). Марадона ва Вильяфаньенинг тўйи 1989 йили бўлган.

Маросимда Карлос Билардо (аргентиналикларни ЖЧ-86да ғалаба томон етаклаган мураббий), Хулио Грондона (Аргентина футбол ассоциацияси президенти) каби машҳур инсонлар қатнашишган. Умуман, тўй дабдабали тантана билан эсда қолганди. Италиядан Буэнос-Айресга Диегонинг «Наполи»даги барча жамоадошлари боришган.

Мартабали меҳмонлар қаторида эса ҳаттоки, «Милан»нинг ўша вақтдаги соҳиби Сильвио Берлускони ҳам бор эди. Марадонанинг шахсан ўзи тўйга Фидель Кастрони ҳам таклиф этади, бироқ Куба етакчиси Буэнос-Айрес сафарига имкон тополмайди. Никоҳ риштаси 14 йил давомида сақланиб турди.

Клаудия бу вақт оралиғида доимо Диего ёнида турди - ҳам хурсандчилик, ҳам хафагарчилик кунлари. Тўғри, бу оралиқда Марадонанинг ҳаётида аламли ва оғриқли дамлар кўпроқ кузатилди: ҳибсга олиниш, допинг можароси, ЖЧ-94дан ҳайдалиш... 2000 йили Марадонанинг ҳаёти хавф остида қолди.

У Уругвайда бир аҳволда шифохонага ётқизилди. Клаудия ўшанда ҳам турмуш ўртоғи ёнидан бир қадам силжигани йўқ. Ўша муаммонинг асл сабаби ҳалигача сир тутилмоқда, аммо айтишларича, Диего ҳаддан ортиқ даражада кўп кокаин истеъмол қилиш натижасида ўзини йўқотган эди. Шундан 3 йил ўтиб, Вильяфанье хоним ажрашиш ҳақида ариза ёзди...

Росио ОЛИВЕ

Демак, Оливе футбол афсонаси ҳаётида иккинчи дона Марадона бўлишга яқин турибди. Улар илк марта 2010 йили учрашишган, бироқ ўзаро муносабатлари кейинроқ бошланган. Аниқроқ айтсак, Диего ва Росио ўртасидаги муҳаббат қиссаси яна 3 йилдан кейингина бошланди.

Умуман, уларни эҳтиросли ва иноқ жуфтлик сифатида таърифлаш қийин. Мисол учун, 2014 йили иккиси БААда бирга яшаганида, Оливе хоним Диегони зўравонликда айблаганди. Марадона бунга жавобан полицияга қаллиғи умумий суммаси 400 минг еврога тенг буюмлари (асосан тақинчоқлар)ни ўғирлаб кетгани ҳақида ариза ёзганди.

Шу туфайли 24 ёшли Росио 15 соат қамоқ камерасида ўтирган. Кўринишидан, ўша тушунмовчиликлар унутилган, шекилли. Улар яқинда хонимнинг туғилган куни роса яйрашди. Асосийси, Диего кеча иштирокчилари гувоҳлигида маҳбубасига расман никоҳдан ўтишни таклиф этди ва у бунга розилик билдирди.

Жуфтлик иштирокидаги айни шу «саҳна кўриниши» кечанинг кульминацион нуқтаси бўлди. Демак, аргентиналик бобо иккинчи марта расман оила бошлиғи ролига шайланмоқда. Жуфтликнинг бу борадаги режалари ҳозирча маълум эмас. Лекин Росио осуда тўй маросимига кўнмаса керак.

Қолаверса, Марадонанинг ўзи ҳам дабдаба ва ҳашаматга мойил. Дарвоқе, иккисининг ёши ўртасидаги фарқ нақ 30 йилга тенг. Такрорлаш керак, 28 ёшли Росио бўлажак турмуш ўртоғининг икки қизи Дальма (31 ёш) ва Жаннина (29 ёш)дан кичик.

Кристина СИНАГРА

Клаудия ва Росио ўртасида Марадона ҳаётида тахминан 1000 ва 1та севги қиссаси кузатилган. Уларнинг кўлами турлича - катта-кичик, узун-қисқа... Футбол афсонасида никоҳсиз туғилган фарзандлари ҳам кўп, албатта.

Дейлик, Марадона италиялик Кристина Синагра билан Клаудия илк фарзандига ҳомиладор бўлишидан олдин учрашган. Ҳар ҳолда, футболчининг биринчи ўғли кичик Диего 1986 йили туғилган, яъни у Дальмадан каттароқ.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:19, 18.08.2018.
Ўқилди: 18640 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.