«Зидан нега кетмоқда? Жавоби жуда оддий. Биринчидан, у кетишни ҳоҳлади. Иккинчидан, Флорентино Перес уни Мадриддан кетишига тайёргарлик кўрарди. Перес доим ўз ҳукмини ўтказишга ҳаракат қилиб келган. У ўзини Фигуни сотиб олган вақтидагандан ҳам баттарроқ тутди.
Лучано Моджи Переснинг қўпол муомаласи ҳақида Зидан келишидан 11 ой олдин гапириб берган. УЕФА Суперкубоги алоҳида обрўсига эга бўлмаган, 2000-йилда ҳатто анаънавий кечки овқат ўйиндан ҳам катта аҳамиятга эга эди. Ўшанда Флорентино Перес биринчи бор Зизу билан учрашганди.
Фло ўшанда “Реал” президентига айланган ва испан лигасига Фигуни олиб келиб катта шов-шув кўтарганди. Португалиялик футболчи Перес сайловларда ваъда берган икки супер трансфернин бири эди. Иккинчиси эса Зизу эди. Монакодаги кечки овқатга Перес футболчи билан шахсан гаплашиб олиш учун ўзи борганди. Аммо стол атрофида у ва француздан ташқари қирқ киши бор эди.
Тайёргарликсиз уюштиришга тўғри келди. Перес салфеткани қўлига олди ва французчада равон тарзда сўради:
“Реал” учун ўйнашни истайсанми?