Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Трансфер операцияларининг жами суммаси бўйича энг қимматбаҳо футболчилар рамзий терма жамоаси (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихида трансфер ҳуқуқи учун энг кўп пул сарфланган ўйинчи кимлигини биласизми?

Sport24.ru сайти айни шу масалага қизиқиб, алоҳида «тафтиш» олиб борди ва якунда бутун фаолиятлари давомида трансфер ҳуқуқига энг кўп сарфланган футболчилардан ўзига хос рамзий терма жамоа шакллантирди.

Айтиш жоиз, унинг таркибидан асосан мунтазам равишда клубдан клубга «сакраш» асносида умумий трансфер суммасини оширган юлдузлар жой олишди. Бунда ҳаммаси оддий: муайян футболчига боғлиқ барча трансфер операциялари суммаси жамланган.

Дарвозабон - АЛИССОН

Клублари: «Интернасьональ», «Рома», «Ливерпуль»

Трансфер операциялари жами суммаси: 70,5 млн. евро

Факт. «Рома» бразилиялик дарвозабонни атиги 8 миллион еврога сотиб олганди. «Ливерпуль» эса унинг учун 62,5 «лимон» тўлади. Яна бир факт шуки, Алиссон 17 йил давомида энг қимматбаҳо дарвозабон бўлиб келган Жанлуижи Буффонни секингина пастга туширди.

Ўнг қанот ҳимоячиси - ДАНИЛО

Клублари: «Америка Минейро», «Сантос», «Порту», «Реал», «Манчестер Сити»

Трансфер операциялари жами суммаси: 75,4 млн. евро

Факт. Данило «ғазна»си охирги 2та келишув ҳисобига қаппайди. Бразилиялик футболчи 2015 йил ёзда «Порту»дан «Реал»га 31,5 млн. евро эвазига ўтганди. Яна 2 йилдан кейин эса «Сити» унга 30 миллион тўлади.

Марказий ҳимоячи - Давид ЛУИЗ

Клублари: «Витория», «Бенфика», «Челси», «ПСЖ»

Трансфер операциялари жами суммаси: 110 млн. евро

Давид Луиз учун биргина «Челси» икки марта катта маблағ тўлади. Лондонликлар аввалига 2011 йили «Бенфика»га 25 миллион, кейин «ПСЖ»га 35 миллион беришди. Тўғри, орада уни Парижга нақ 50 «лимон» эвазига юборишганини ҳам айтиш жоиз.

Чап қанот ҳимоячиси - Бенжамин МЕНДИ

Клублари: «Гавр», «Марсель», «Монако», «Манчестер Сити»

Трансфер операциялари жами суммаси: 74,5 млн. евро

Факт. «Манчестер Сити»нинг яна бир ҳимоячиси. «Марсель» уни «Гавр»­дан 4 миллионга харид қилиб, «Монако»га сотганди - 13 миллион. Князлик клуби эса Бенжаминни атиги 1 йил ўйнатди ва Манчестер клубига сотиб олган нархидан 4 баравар қимматига пуллади.

Марказий ярим ҳимоячи - Хуан Себастьян ВЕРОН

Клублари: «Эстудиантес», «Бока Хуниорс», «Сампдория», «Парма», «Лацио», «МЮ», «Челси», «Интер»

Трансфер операциялари жами суммаси: 116 млн. евро

Факт. Аргентиналик собиқ футболчи трансферлар сони кўплиги  ҳисобига рамзий жамоага кирди. Тўғри, Верон жами суммадан 50 миллионини 1999 йилгача жамғарганди. «МЮ» ва «Челси» клублари эса аргентиналик учун биргаликда 60 миллиондан кўпроқ сарфлаган.

Марказий ярим ҳимоячи

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:52, 22.08.2018.
Ўқилди: 14287 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.