Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Спорт курашлари. Ўзбек қоракўзларининг Осиё ўйинларидаги муваффақиятлари

Баҳо:
+ | -

XVIII Осиё ўйинларида спорт курашлари бўйича мусобақлар ниҳоясига етди. Унда ўзбекистонлик олти нафар спортчи шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди. Одатда бундай комплекс мусобақаларда терма жамоамиз учун медалларни асосан хорижий мамлакатлардан таклиф этилган легионер спортчилар бизга тақдим этишарди. Бунга мисол сифатида Артур Таймазов, Александр Доктурашвили, Сослан Тигиев, Магомед Ибрагимов каби полвонларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин.

Эътиборлиси, Жакартадаги баҳсларда ўзбек полвонлари, ўзимизнинг қоракўзлар олтин медални қўлга киритиб, Осиё ўйинлари ғолиби номига сазовор бўлишди. Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов иккинчи маротаба Осиё ўйинлари чемпионига айланган бўлса, юнон-рум кураши баҳсларида иштирок этган Мўминжон Абдуллаев эса фаолиятидаги илк Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиқа олди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси биргаликда мусобақаларга маҳаллий ёшларни пухта тайёрлаш, уларнинг совринли ўринларни қўлга киритишлари учун замин яратиш йўлида сўнгги пайтларда муайян ишларни амалга оширди. Жакартадаги Осиё ўйинлари эса ана шу ишларнинг самарасини кўрсатиб берди десак муболаға бўлмайди.

Мусобақа давомида Рустам Ассакалов (кумуш), Магомед Ибрагимов (бронза) ва Давит Модзманашвили (бронза) каби легионер спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилган бўлсаларда, олтин медалларни айнан ўзимизнинг қоракўзлар қўлга киритишгани эътиборга моликдир.

Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, ўз навбатида легионер спортчиларнинг тажрибаси ҳам ёш полвонларимизга қўл келмоқда. Улар билан бирга ўтказилган ўқув-машғулот йиғинлари, мусобақалар орқали бизнинг ёшларимиз ҳам ўз маҳортларини тоблаб боришмоқда. Бунинг самарасини Жакартадаги Осиё ўйинлари ҳам кўрсатиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, спорт курашлари бўйича баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 6та медаль қўлга киритишди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан спортчиларимизни ва уларнинг мураббийларини, шунингдек, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясини муборакбод этади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:39, 23.08.2018.
Ўқилди: 2923 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.