Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Осиё ўйинлари. Жанубий Кореяга яна енгилдик

Баҳо:
+ | -

Осиё ўйинлари чорак финал Ўзбекистон ва Жанубий Корея учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳчс вакилларимизнинг мағлубияти билан якун топди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишди. Ўйиннинг 5-дақиқасига келиб Жанубий Кореяликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Голдан сўнг Равшан Хайдаров шогирдлари ҳужумкорликни оширишди натижада 17-дақиқада Достон Хамдамовнинг пасини Машарипов голга айлантирди. Бироқ учрашувнинг 35-дақиқасида яна ўша Хванг гол уриб кореяликларни олдинга олиб чиқди. Шу тариқа жамоалар танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимни терма жамоамиз анча фаол бошлади. Ўйиннинг 53-дақиқасида Икром Алибоев дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага йўллаб қўйди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Алибоев ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида яна ўша 16-рақамдаги Хванг ҳисобни тенгалаштирди. Ўйиннинг асосий вақти шу тариқа якунланди. Жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.

Қўшимча бўлимларнинг илк 15-дақиқалигида ҳисоб ўзгармади. Терма жамоамиз аъзоси Икром Алибое иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида ҳакам терма жамоамиз дарвозаси томон пенальти белгилади. Кореялик футболчи пенальтини аниқ амалга ошириб учрашувга нуқта қўйди. Шундай қилиб, Ўзбекистон ОТЖ ўз юришини чорак финалда якунлади.

Футбол. 1/4 финал

Осиё ўйинлари, 1/4 финал

Ўзбекистон ОТЖ - Жанубий Корея ОТЖ 3:4

Голлар: Ж.Машарипов (17), И.Алибоев (53, 56) - Хванг (5, 35, 75), Хванг Хи Чан (118)

Ҳакамлар: Ал Хоиш Муҳаммад Холид (Саудия Арабистони), Али Убайди Ҳайдар Абдулҳасан (Ироқ), Ал Ҳикмани Рашад Рашид Саид (Уммон), Шабан Али (Кувайт). 

Ўзбекистон: 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5.Аббос Отахонов, 6. Жалолиддин Машарипов (Андрей Сидоров, 120), 7. Одилжон Хамробеков, 9. Забихилло Ўринбоев (16.Дониёр Нарзуллаев, 113), 10. Жавоҳир Сиддиқов (18.Хуршид Ғиёсов, 85), 14. Икромжон Алибоев, 17.Достонбек Ҳамдамов (11.Бобир Абдихолиқов, 68), 20. Достонбек Турсунов. 

Жанубий Корея: 1.Сонг Бум Кун, 2.Хванг Хюн Су, 3.Ким Мин Жаэ, 4.Ким Жин Я, 6.Ким Мун Хван, 7.Сон Хон Мин, 10.Хванг Ин Бом, 11.На Санг Хо (9.Хванг Хи Чан, 46), 14.Жанг Юн Хо (8.Ли Жин Ху, 22), 15.Ли Сонг Му (17.Ли Сонг Ву, 61), 16.Хванг Уи Жо. 

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 42, Рустам Ашурматов 65, Икром Алибоев 84, Ким Мин Жаэ 105, Хванг Хи Чан 118. 

Четлатиш: Икром Алибоев 100.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:47, 27.08.2018.
Ўқилди: 17486 марта.
Фикрлар: 75 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.