Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Светлана Радзивил — 3 карра Осиё Ўйинлари ғолиби!

Баҳо:
+1 | -

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё Ўйинларида ўзимизга "тегишли" бўлган йўналишда олтин ва кумуш медалларини қўлга киритдик.

Аёллар ўртасида ўтказилган баландликка сакраш баҳсларида Светлана Радзивил ва Надия Дусанова мухлисларга қизиқарли машқларни тақдим этишди. Спортчилар 165 см.дан бошлаб сакрашни амалга ошира бошлашди. 180 см.га келиб, саҳнада бор-йўғи 4 нафар спортчи қолди. 184 см. баландликдан эса Надия ва Светланадан ташқари қозоғистонлик Надежда Дубовицкая учинчи уринишда сакраб ўтди ва бронза медалини ҳал қилди.

Атлетларимиз эса олтин медаль учун ўзаро курашни давом эттиришди. Устунлик гоҳ у, гоҳ бу спортчи томонига ўтди. Улар 188, 191 ва 194 см.ни забт этишди. Ниҳоят баландлик 196 см.га кўтарилди. Радзивил илк уринишдаёқ бу маррани забт этди ҳамда ўзига тегишли Осиё Ўйинлари рекорди (195 см, Гуангжоу-2010) рекордини янгилади. Надия эса аввал бундан сакрай олмади ва тўсиқни 198 см.га кўтаришларини сўради. Аммо унинг уринишлари самарали чиқмади.

Шу тариқа, Светлана Радзивил кетма-кет учинчи марта Осиё Ўйинлари ғолибига айланди. Дусанова эса Гуангжоу-2010да кумуш, Инчхон-2014даги бронзадан кейин, яна кумуш медалини қўлга киритди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:17, 29.08.2018.
Ўқилди: 6292 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.