Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Катта интервью: Мбаппе ҳозирдан кейинги мундиални ўйламоқда...

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе ўтган мавсум Франция чемпионатида энг ёрқин юлдузлардан бири эди. Энди мухлис ва мутахассислар унинг Лига 1да мутлақ «гегемон»лик қилишини кутмоқдалар.

Ваҳоланки, Франция элит дивизионида Неймар ҳам бор. Кўпчиликнинг франциялик ёш иқтидор томон «оғиши» сабаби тайин: унинг ЖЧ-2018да кўрсатган ўйинлари.

Қолаверса, мундиал қаҳрамонларидан бирининг ўзи ҳам France Football нашрига берган интервьюсида янги мавсумга тождорларга хос виқор ҳамда кучли иштиёқ билан тайёргарлик кўрганини таъкидлади.

«ҒОЛИБ ЧИҚИШИМИЗНИ АВВАЛДАН БИЛГАНДИМ»

- Хорватларга қарши кечган финал якунида аввало, миянгда нималар чарх урди?

- Кубок бизники! Ниҳоят, унга тегинишим, қўлимга олишим, баланд кўтаришим мумкин! Сўнгги ҳафталар фақат шу ўй билан тер тўккандик. Очиғи, кубокни бошим узра баланд кўтариш хаёли бутун вужудимни қамраб олганди.

- Ўзи бу фикр қачон туғилганди?

- Мусобақа бошланмасидан олдин ғолиб чиқишимизни билардим. Турнир давомида ишончим ортиб борди, тобора кучлироқ ўйнадик. Зеро, жамоамизда ҳамма ғалаба ҳақида ўйларди. Ахир 50 кундан кўпроқ бирга юргандан кейин қандайдир сохталикка ўрин қолмайди.

- Хўш, чемпион бўлишингларга айнан қайси пайт узил-кесил ишонч ҳосил қилдинг?

- Уругвай термасини енгганимиздан кейин. Тўғри, аргентиналикларга қарши кечган ўйин ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Лекин айнан чорак финалдаги ғалаба кучимизга куч қўшди. Чунончи, уругвайликларни ўз қуроллари билан таслим этдик. Годин, Суарес, Кавани - стандарт вазиятлар усталари. Қаранг, биз рақиб дарвозасини айни шу усул воситасида ишғол қилдик.

- «Лужники»да ўта хотиржам кўриндинг, ўйиндан кейинги нишонлаш чоғи ҳам алоҳида ажралиб турмадинг, бу ғалабага қаттиқ ишонганинг самарасимиди?

- Аслида ўша лаҳзаларда қувончдан бўкиришга ҳам тайёр эдим. Лекин негадир босиқроқ бўлишни маъқул кўрдим. Балки рақиблар шундоқ ёнимизда туришгани учун озгина хижолат қилгандирман... Ахир хорватлар биздан бор-йўғи 5 қадам нарироқда маъюс тургандилар. Нима, уларнинг олдида шодликдан осмонга сакрашим керакмиди?

- L~Equipe  нашри маълумотларига ишонсак, ярим финал ва финал учрашувларида саломатлигинг талаб даражасида бўлмаган. Лекин буни яширдинглар, нега?

- Футбол қоидаси шундай. Ҳа, Бельгия термасига қарши кечган ўйинда умуртқам жароҳатланди. Бироқ буни ҳеч кимга сездирмадик. Шифокорларга раҳмат - имкон қадар ёрдам беришди, оёққа турғазишди. Агар рақиблар жароҳатланганимни билишганида, оғриқли нуқтага зарба бериб, мени сафдан чиқаришга уринишлари ҳеч гап эмасди. Шу туфайли муаммони сир сақладик.

«ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - ФАОЛИЯТИМНИНГ БИР ПОҒОНАСИ»

- Асосий чўққи забт этилди. Энди яна нимани орзу қилиш мумкин?

- Ўйлашимча, жаҳон кубогини ютган футболчиларнинг 70 фоизи хотиржам тортиши мумкин: «Мақсадга эришдим, бундан буюкроқ орзу йўқ». Мен эса бошқачаман - бу атиги бошланиши. Дейлик, финал оқшомидаёқ навбатдаги мундиал ҳақида ўйлай бошладим. Иштиёқ шу қадар кучлики, ҳаммаси қайта такрорланишини истайман. Ўзимга айнан табиатан ғалабага чанқоқлигим ёқади. У шундай моторки, тўхташга имкон бермайди. Ҳаттоки, ғалабадан завқланишга ҳам вақтни қизғонаман!

- Балки бу ёшлик шижоатидир...

- Шубҳасиз. Эҳтимолки, 32 ёшда, яъни фаолиятимнинг сўнгги босқичида бошқача ўйларман. Ҳозир эса энди 19 ёшни қарши олдим, камолот йўлидаман. Келажакда қандай марраларга кўтарилишим маълум эмас. Лекин билганим шуки, ЖЧ - фаолиятимнинг бир поғонаси. Бунгача «Монако» таркибида ЧЛ ярим финалига чиқиб, дастлабки муваффақиятни қайд этгандим. Кейин «ПСЖ» сафига қўшилиб, янги босқичга киришдим. Мана, Россия мундиалида навбатдаги поғонага чиқдим.

- Зафарли финалдан сўнг «еттинчи осмон»дан ерга тушиш учун қанча вақт керак?

- Шахсан мен жуда тез пастга тушдим - ўйин тугагач, футболдаги қисқа йўлим бир зум хаёлимда гавдаланди. Умуман, Парижга қайтиш чинакам синов бўлди. Автобусда кета туриб, йўл четидаги одамлар кўплигидан ҳайратландим: «Наҳотки, шунча оломон фақат бизни кутиб олиш учун тўпланган?!»

«МУВАФФАҚИЯТИМИЗНИ ФАХРИЙЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИШДИ»

- Финал ҳуштаги янграганидан кейин сени биринчи бўлиб ким қучгани ёдингдами?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:30, 30.08.2018.
Ўқилди: 4690 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.