Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Миллий спортимиздаги ислоҳотлар делегациямиз учун медаллар сифати бўйича барча Осиё ўйинларидаги рекорди янгиланишига туртки бўлди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари муваффақиятли одимлашмоқда.

Бугун Ўзбекистон спорт делегациясининг мазкур Осиё ўйинларидаги умумий медаллари сони 52тага етди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, мустақил Ўзбекистоннинг медаллар сифати бўйича ушбу мусобақадаги энг яхши натижаси 2002 йили Пусан шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида қайд этилганди. Ўша ўйинларда спортчиларимиз 15 та олтин, 12 та кумуш ва 24 та бронза медалига эга чиқишган.

Индонезиядаги Осиё ўйинларининг 12-куни якунларига кўра эса ўзбекистонлик спортчилар 15 та олтин, 19 та кумуш ва 18 та бронза медалларига эга чиқишди. Бу орқали ҳамюртларимиз медаллар сифати бўйича 2002 йилги натижани янгилаб бўлишди. Медаллар сони бўйича энг яхши кўрсаткич эса 2010 йили Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида қайд этилган. Ўша баҳсларда ўзбек спортчилари ватанимизга 56 та медаль билан қайтишган. Ҳали олдинда бизни яна бир неча спорт турлари бўйича беллашувлар турибди. Боксчиларимизнинг барчаси ярим финалга чиққанини ҳисобга оладиган бўлсак, спортнинг ушбу турида еттита медаль нақд бўлиб турибди. Шунингдек, ўзбек самбочилари ҳам Осиёда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Бир сўз билан айтганда, Индонезиядаги Осиё ўйинлари ўзбек спорти тарихига зарҳал харфлар билан битиладиган бўлди. Албатта бундай муваффақиятга ўз ўзидан эришилгани йўқ. Бунинг замирида муҳтарам Президентимизнинг спортга қаратаётган юксак эътибори, ғамхўрлиги ва спортчиларга яратиб берилаётган шароитлари ётибди.

Шунингдек, Осиё ўйинлари тарихида илк маротаба Ўзбекистон делегацияси таркибида 20 нафарга яқин Оммавий ахборот воситаси ходимлари мусобақаларни бевосита воқеа жойидан ёритиб боришмоқда. Бу ҳам ўз навбатида юртимиз спорт муҳлисларига мусобақалардан тезкор ва аниқ ахборотлар олиш, ғолиб ва совриндор спортчиларнинг фикрлари билан танишиш, терма жамоамиз аъзоларини эркан қаршисида бўлсада қўллаб-қувватлаш имконини яратиб берди. Энг муҳим жиҳати эса, Индонезиядаги Осиё ўйинларида бутун Ўзбекистон делегацияси ягона оила сифатида, бир ёқадан бош чиқариб, жипслашиб ҳаракат қилмоқда. Буларнинг самарасини эса спортчиларимиз томонидан қўлга киритилган медалларда кўриб турибмиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:53, 30.08.2018.
Ўқилди: 5213 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.