Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Пахтакор» назорат учрашувида «Қизилқумга» енгилди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари кеча йиғин доирасида илк назорат учрашувини Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказди.

ЖАР стадионида кечган беллашув анчайин қизиқарли кечиб унда “Қизилқум” рақибини ишончли тарзда мағлуб этди -3:1.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлсада, иккинчи бўлимда дарвозаларга тўртта гол киритилди. Дастлаб Артур Геворкян ҳисобни очди. Дарвоза устунига тегиб қайтган тўпни такрорий зарбада Артур дарвозага аниқ йўллади. Орадан кўп ўтмай Элгужа Григалашвили ўз қанотидан ажойиб “рейд” уюштирди ва рақиб футболчиларининг кетма-кет алдаб ўтиб, тўпни қулай вазиятда турган Дониёр Усмановга узатди. Футболчимизнинг зарбасини Лобанов қайтаришга ожизлик қилди.

Кейинчалик Элгуж Григалашвилининг ўзи ҳам “Пахтакор” посбонини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди-0:3. Тошкентликлар сафида Собиржонов ягона жавоб голи муаллифига айланди.

“Қизилқум” йиғин давомидаги навбатдаги назорат беллашувини 6 сентябрь куни “Қўқон-1912” жамоаси билан ўтказади.

Назорат учрашуви. 30.08.2018.

 

“Пахтакор” – “Қизилқум” 1:3

Тошкент. ЖАР стадиони.

Бош ҳакам: Жасур Мухторов.

"Пахтакор":  Александр Лобанов, Иброҳимов,  Марио Симич, Камол Тожиев, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов, Баҳром Абдураҳимов, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Драган Черан, Исмаэль Гонсалвеш.

Қизилқум”: Евегений Черемисин, Эркин Байдуллаев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Элгужа Григалашвили, Элдор Боймайтов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Георги Квесиешвили, Дониёр Усманов, Элгужа Григалашвили, Ҳумоюн Абдуалимов, Акмал Рустамов, Бекзод Ғанижонов.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 11:18, 31.08.2018.
Ўқилди: 2891 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.