Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Осиё ўйинлари. Самбо. Икки спортчимиз финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Осиё ўйинларида самбо бўйича эркаклар 90, аёллар 68 кг. вазн тоифасида баҳсларда иштирок этишмоқда. Қувонарли томони, ҳар иккала вазнда икки дзюдочи финалга чиқишга муваффақ бўлди.

Аёллар, -68 кг.

Нилуфар Давлетова саралаш босқичиларида ливанлик ва таиландлик рақибларини мағлуб этган бўлса, чорак финалда индонезиялик спортчи доғда қолдирилди. Ҳамюртимиз ярим финал баҳсида қозоғистонлик рақиби Динара Кударовани 4-0 ҳособда мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг финалдаги рақиби яна бир қозоғистонлик самбочи Куришбаева Дилдаш бўлади. Финал жанги Тошкент вақти билан 14:24 да бошланиши режалаштирилган!

Мазкур вазнда иштирок этган яна бир ўзбекистонлик спортчи Исматова Гулмира дастлабки босқичда суриялик рақибдан ўтган бўлса, чорак финалда мўғул самбочисига ютқазиб қўйди. Бронза медаль учун кечган баҳсларда Гулмира бир рақибини енгди, аммо иккинчисида мағлуб бўлди.


Эркаклар. -90 кг.

Худди шундай эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида ўтказилаётган баҳсларда яна бир спортчимиз финал жангига йўлланмани қўлга киритди. Холматов Камоллиддин саралаш босқичида япониялик спортчини, чорак финалда эронлик самбочини мағлубиятга учратди. Ватандошимиз ярим финалда тожикистонлик Комроншоҳ Устопириённи 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Унинг финалдаги рақиби тожикистонлик Умед Хасанбеков бўлади.

Мазкур вазнда иштирок этган яна бир ўзбекистонлик самбочи Неъмат Ёқубов саралашда қирғизистонлик спортчидан ўтиб, чорак финалда Қозоғистон вакилига имконият берди. Шунингдек, бронза медали учун ўтиш баҳси ҳам Неъмат учун омадсиз чиқди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:01, 01.09.2018.
Ўқилди: 10091 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.