Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга қанчадан пул мукофоти берилади?

Баҳо:
+ | -

Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйилари мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, нуфузли ўринларга эга чиққан спортчиларга қанча пул мукофоти ажратилиши маълум қилинди. 

Унга кўра, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси мусобақада олтин медаль олган спортчиларга 10 минг доллар мукофот пули ажратади. 

Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини 30 спорт тури бўйича 234 нафар спортчи ҳимоя қилди. Уларнинг 21 нафари олтин, 24 нафари кумуш ҳамда 25 нафари бронза медальни қўлга киритиб, ватанга қайтди. 

Ўзбекистон спорт делегацияси медаллар сифати бўйича 45 мамлакат ичида 5-ўринни эгаллади. 

Шунингдек, Ҳукумат томонидан аввал белгиланган тартибга кўра, Осиё ўйинлари совриндорлари бўлган барча спортчиларга пул мукофотлари ажратилган. 

Аниқроғи, Осиё ўйинлари ғолибига айланган спортчилар учун 5 минг доллар, кумушь медаль эгаларига 3 минг доллар ва бронза медаль соҳибларига 2 минг доллардан пул мукофотлари берилади. 

Шундай тартибда олтин медаль эгалари МОҚ ва Ҳукумат томонидан 15 минг доллар мукофот пули қўлга киритадилар. Тақдирлаш маросими яқин кунлар ичида ўтказилади. 

МОҚ кумуш ва бронза эгаларига қанчадан мукофот пули берилиши ҳақида кейинроқ маълумот беради.

Киритилди: 13:18, 04.09.2018.
Ўқилди: 18516 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик