Кириш Регистрация

Тошкентда кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 6 сентябрь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун I Халқаро турнир ўтказилмоқда. Баҳслар давомида жаҳоннинг 40 га яқин мамлакатидан полвонлар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Асосий беллашувлар олдидан мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбари Отабек Муродов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджоновлар хам иштирок этишди.

Тадбир давомида Отабек Муродов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаевлар сўзга чиқишди ва старт олган мусобақада иштирок этувчи спортчиларга омад тилашди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа эркаклар ўртасида мутлақ вазн тоифасида ташкил қилинмоқда.

Турнирнинг соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Биринчи ўрин эгаси 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритади. Иккинчи ўрин 25 000 АҚШ долларига эга бўлса, учинчи ўринни банд этган полвонлар ўз ҳисобларини 10 000 АҚШ доллари билан бойитиб оладилар. Шунингдек, 5-8 ўринни эгаллаган спортчилар ҳам 1250 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланадилар.

Эътиборингизга очилиш маросимидан суратларни тақдим этамиз:

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:59, 06.09.2018.
Ўқилди: 3810 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6445]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5300]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3581]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2675]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2269]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2216]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2183]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2175]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2106]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2035]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.