Кириш Регистрация

Эктор Купер: «Яна айтаман, мендан мўжиза кутманглар»

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Сурияга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашди ва учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи ўйиндан мухлислар ғалаба кутиши табиий ҳол. Биз ҳам ушбу ўйинда ғалаба учун майдонга тушган эдик. Афсуски айрим вазиятларда бизга омад етишмаган бўлса бошқа вазиятларда ўйинчиларнинг хали бир-бирини тўлиқ тушунмагани панд берди. Йигитлар ҳали машғулотларда фаоллик билан қатнашиб ўз сўзларини айтишларига ишонаман.

Кечаги матбуот анжуманида мендан мўжиза кутмаслигингизни сўраган эдим. Бу ўйиндан якуний хулоса чиқармаслигингизни сўрардим. Биз бу ўйинда химояни синаб кўрган бўлсак, бошқа ўйинларда бошқача тактикаларда тўп сурамиз. Осиё кубогига қадар ўйин услубимиз шаклланиб боради.

Менинг бу ўйиндаги асосий мақсадим футболчиларнинг майдонда қандай ҳаракат қилишини кузатиш эди. Ўйинимизда камчиликлар бор албатта. Лекин бир нарсани яна бир бор таъкидлаб ўтишни истардимки, ўртоқлик учрашувларида мен учун асосийси натижа эмас балки турли тактик синовларни ўтказишдир. Футболчилар бир-бирларини тўлиқ тушуна бошлашса, натижалар ҳам яхшиланиб боради.

Ўйин услубига киритган янгиликларим ҳақида гапирадиган бўлсам, биз машғулотларни тўғри ҳимояланишдан бошлаяпмиз.

Эрон билан ўйинда биз янги тактикада тўп сурамиз, бугунги ўйинда майдонга тушмаган футболчиларни ҳам синаб кўрамиз”, - дейди Купер.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 22:33, 06.09.2018.
Ўқилди: 16355 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.