Таниқли актриса ва модель Памела Андерсон "Марсель" ҳимоячиси Одил Рами билан хайрлашди, дея хабар беради TMZ.
Ажралиш футболчи 51 ёшли Андерсоннинг қўли ва юрагини сўраганидан бир неча кун ўтиб рўй берди. Модель футболчининг таклифига рад жавобини берди. Рами Памела учун фуқаролик никоҳида яшайдиган аёли ва эгизак ўғилларидан воз кечган эди.
Андерсон 32 ёшли футболчи билан 2017 йилги Канн кинофестивалида танишган. Памела шу вақтгача футболчининг Марселдаги уйида яшаб келган ва шу уйни тарк этди.