Ўзбекистон футбол ассоциацияси Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси билан ҳамкорликда “ЎФА кубоги” мусобақасини ўтказаётгани ва куни кеча ЎФАнинг анжуманлар залида ушбу мусобақанинг қуръа ташлаш маросими ўтказилгани хақида хабар берган эдик.
Бугун “Яккасарой” спорт мажмуасида ушбу мусобақанинг 1 тур ўйинларига старт берилди. 12 та жамоа иштирок этаётган ушбу мусобақанинг 8 та жамоаси иштирокида муросасиз баҳслар бўлиб ўтди. ДФМ ва “Онко юнайтед” жамоалари маълум сабабларга кўр 1-турга кела олмагани сабабли уларга техник мағлубият ёзилди.
Қуйида 1 кунги ўйинларнинг натижалари билан танишишингиз мумкин:
ЛорДес – РСЦХ 1:4
ДФМ – ЦВКГ - -:+
РСНПМЦФиП – Neurosur 0:0
Нажод Шифо – Рубин Уз 5:1
Онко Юнайтед – РСЦХ -2 -:+
ДФМ-2 – НДС Медик 2:6