Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Алишер Усмоновни табриклаймиз!

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун, 9 сентябрь куни Халқаро қиличбозлик федерацияси Президенти, ватандошимиз Алишер Усмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан Алишер Бурхановични қутлуғ 65 ёши билан муборакбод этамиз.

Алишер Усмоновнинг жаҳон спорти тараққиёти, Олимпия ҳаракати ривожида тутган ўрни беқиёс. Шунингдек, у киши Ўзбекистонда нафақат спорт ва ижтимоий соҳа, балки, мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Биз буни юксак қадрлаймиз ва чуқур миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Шу билан биргаликда Алишер Бурхановичнинг Ўзбекистонда қиличбозлик спорт турини ривожлантириш, Республикамиздаги энг катта стадион «Пахтакор» аренасини тубдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш ишларига бош-қош бўлаётганлиги бу инсоннинг қай даражада ватанпавар эканлигидан дарак беради.

Ҳурматли Алишер Бурханович! Бугунги шодиёна кунда Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ишларингизга ривож тилаймиз. Ўзбекистон тараққиёти йўлида ҳормай-толмай узоқ йиллар меҳнат қилишингизни, касбий фаолиятингизда эса улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз. Биз сиздек ватандошимиз билан фахрланамиз!

Манба: olympic.uz
Киритилди: 00:03, 09.09.2018.
Ўқилди: 11420 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.