Бразилиянинг “Флуминенсе” клуби ҳужумчиси Педро Абреу жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра молиявий инқироз туфайли жамоа тўпурарини сотиб юбориши мумкин. Футболчи билан “Милан” ва “Реал” клуби қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Педро ушбу мавсум 19 та учрашувда 10 та гол уришга эришган. Бразилия чемпионати тўпурарининг трансфер нархи таҳминан 25-30 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.