Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

УЕФАдан яна бир кутилмаган янгилик

Баҳо:
+ | -

УЕФА Чемпионлар лигасининг финал учрашувини АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Испаниянинг медиамаҳсулотлар билан шуғулланувчи гигант компанияси – Mediapro асосчиси Хауме Роурес маълум қилган.

Mediapro бош директорининг Catalunya радиосидаги шоу вақтида берган маълумотига кўра, Европа футболининг бош ташкилоти қабул қилган ушбу қарор замирида чемпионат ўйинларини Шимолий Америкада ўтказиш борасида шартнома имзолаган Ла Лига раҳбариятининг ғояси ётибди.

«Музокаралар давом этмоқда. Чемпионлар лигасининг финал ўйинини Нью-Йоркда ўтказиш имкониятлари ўрганиб чиқиляпти», - деган Роурес. Каталониялик медиамагнат айни воқеликнинг батафсил тафсилотларига, хусусан ЕЧЛнинг қайси мавсуми ҳақида гап кетаётганига тўхталмаган.

Аввалроқ УЕФА президенти Александер Чеферин ЕЧЛ ўйинлари 2024 йилга қадар фақат Европа ҳудудида бўлиб ўтишишини ишонч билан таъкидлаган эди.

«Бир пайтлар мендан: «Чемпионлар лигаси ўйинлари хорижда, масалан Нью-Йоркда ўтказилиши мумкинми?» деб сўрашганида, нега энди мумкин бўлмасин экан, дея жавоб бергандим. Кўпчилик буни худди УЕФАнинг аниқ режасидек қабул қилган эди.

Ҳозир шуни айтишим мумкинки, 2024 йилгача ҳеч нарса ўзгармайди – ЕЧЛ ўйинлари фақат Европа ҳудудида бўлиб ўтади. 2024 йилдан сўнг нима бўлишини кейин муҳокама қиламиз», - деган эди УЕФА раҳбари.

«Испания чемпионатига келсак, Ла Лига ўйинларини АҚШда ўтказиш учун Испания футбол федерацияси, УЕФА, АҚШ футбол федерацияси ва КОНКАКАФ билан келишувга эришиши керак.

Умуман олганда, мен бу ғояга қарши эмасман. Бироқ буни тасдиқлаш жараёни анчагина вақт талаб қилади. Менимча, Ла Лига ҳаммасини келишиб олгандан кейингина ўз режаларини эълон қилгани маъқулроқ эди», - деган август ойи охирида берган интервьюсида.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 20:22, 10.09.2018.
Ўқилди: 6298 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.