Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-2 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Илҳом Ханжариев бошчилигидаги футболчи қизлар 8 сентябрдан бошлаб Тошкентдаги “Чиғатой” йиғин ўтказишмоқда. Йиғин давомида назарий ва амалий машғулотлар олиб бориляпти. Бугун Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси “Бунёдкор-2005” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди. Ўйин терма жамоанинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Ушбу ўйин Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси учун Осиё чемпионати саралаши олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Эртага тонгда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент – Куала-Лумпур-Коломбо йўналиши бўйича Шри-Ланкага йўл олади.

Коломбо шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида вакилларимиз Хитой, Гуам, Иордания ва Шри-Ланка терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқич яунларига кўра 6та гуруҳда 1-ўрини қўлга киритган жамоалар ва иккита энг яхши кўрсаткичга эга 2-ўрин эгалари кейинги босқичга йўл олади. Ушбу 8та терма жамоа 2019 йилнинг баҳорида Осиё чемпионати саралашининг 2-босқичида иштирок этишади. 2-босқичдан муваффақиятли ўтган 4та терма жамоага ушбу ёш тоифасидаги амалдаги совриндорлар — Япония, Жанубий Корея ва КХДР терма жамоалари ҳамда Осиё чемпионати мезбони (1-саралаш босқичидан кейин маълум бўлади) қўшилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 13:25, 11.09.2018.
Ўқилди: 2270 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.