Германиянинг “Лейпциг” клуби ПСЖ ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Манбанинг хабарига кўра, Колин Дагба немис клубининг қизиқишлар доирасига тушиб қолган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. 20 ёшли футболчининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Дагба кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ПСЖга 2017 йил келиб қўшилганди.