Кириш Регистрация

«Дэвис кубоги». Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Буюк Британияга қарши ўйинларни бошлайди

Баҳо:
+ | -

Бугун теннис бўйича "Дэвис Кубоги" мусобақасида плей-офф баҳслари бошланади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жаҳон лигасига чиқиш учун британиялик теннисчиларга қарши кортга чиқадилар.

14-16 сентябрь кунлари ўтказиладиган учрашувлар учун Ўзбекистон терма жамоасига қуйидаги теннисчилар жалб қилинган:

Денис Истомин (жаҳон рейтингидаги ўрни - 60)

Жўрабек Каримов (434)

Санжар Файзиев (516)

Ҳумоюн Султонов (536)

Фарруҳ Дўстов (1086).

Ўйинлар бугун старт олади. Тошкент вақти билан соат 17:00да Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин мезбонларнинг иккинчи ракеткаси Даниэль Эвансга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув якунлангач, мезбонларнинг биринчи ракеткаси Кэмерон Норри бизнинг иккинчи рақамли теннисчимиз Жўрабек Каримов билан ҳисоб-китоб қилади.

Эртага жуфтлик баҳслари ўтказилади. Ҳозирча терма жамоамиз сардори Петр Лебедь ушбу баҳсга Денис Истомин ва Санжар Файзиевни рўйхатдан ўтказган. Бугунги учрашувларга қараб, жуфтлик беллашувларида ўзгариш бўлиши мумкин.

"Дэвис кубоги". Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф ўйинлари.

Шотландия. Глазго. "Эмирейтс арена". Хард корт.

14-16 сентябрь. 5 та учрашув.

Буюк Британия - Ўзбекистон. 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:10, 14.09.2018.
Ўқилди: 2821 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6187]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5115]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3519]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2592]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2150]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2099]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2052]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2034]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1989]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.