Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Токио 2020 га тайёргарлик бошланди: Ўзбекистонда тўртта спорт туридан селекцион мусобақалар ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Сир эмаски, спортда энг юқори чўққи Олимпия ўйинлари ғолиблиги ҳисобланади. Индонезиядаги Осиё ўйинлари якунига етгач, Ўзбекистон Токио 2020 ўйинларига тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди. Икки йилдан сўнг ўтказиладиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон навбатдаги рекордларни забт этишга ҳаракат қилади. Бу йўлда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилади. Режалар ҳам катта. Жумладан, шу йилнинг 24 сентябрь – 7 октябрь кунлари Миллий олимпия қўмитаси турли селекция мусобақаларини ташкил қилмоқда.

Бугун ана шу мусобақа ташкилий қўмитасининг йиғилиши ўтказилди. Унда ишчи гуруҳ аъзолари, яккакураш спорт турлари бўйича федерациялар раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилиш давомида тўртта олимпия спорт тури – таэквондо WTF, бокс, каратэ WKF ва дзюдо бўйича селекцион турнирнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

Миллий олимпия қўмитаси дастурига кўра, селекцион очиқ турнирларида қуйидаги спорт турлари вакиллари иштирок этадилар:

Таэкондо WTF бўйича баҳсларда:

Таэквондо ITF
Таэквондо GTF
Анъанавий таэквондо
Ўзбек жанг санъати
Таэквондо ITF миллий ассоциацияси
Junri таэквондо

Мусобақанинг ўтказилиш муддати: 24-26 сентябрь


Бокс:

Кикбоксинг
Ҳаваскор ва профессионал муайтай
Қўл жанги
Ушу-санда

Мусобақанинг ўтказилиш муддати: 27 сентябрь – 1 октябрь

Каратэ WKF:

Миллий каратэ
Анъанавий каратэ
Шотакан
Фудокан

Мусобақанинг ўтказилиш муддати: 3-4 октябрь


Дзюдо:

Миллий кураш
Белбоғли кураш
Жиу-житсу
Самбо

Мусобақанинг ўтказилиш муддати: 6-7 октябрь.

Беллашувлар Таэквондо WTF ассоциациясига қарашли «Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Демак, юқорида санаб ўтилган спорт турларидан олимпия йўналишларига спортчиларни селекция қилиш учун ушбу мусобақа ташкил қилинади. Асосий мақсад – Токио 2020 мусобақасига энг сара спортчиларни танлаб олиш ва янги номларни кашф этишдир.

Маълумот учун, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам ўз вақтида ноолимпия спорт тури ҳисобланган кикбоксинг билан шуғулланган. Тўғри йўлга қўйилган селекция самараси ўлароқ у бокс терма жамоаси машғулотларида иштирок эта бошлаган. Якунда эса натижа қандай бўлганини жуда яхши биласиз. Ажаб эмаски, ташкил этилаётган ушбу мусобақа бизга янги Ҳасанбойларни кашф қилиб берса.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:44, 14.09.2018.
Ўқилди: 3330 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.