Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Девис кубоги. Буюк Британия - Ўзбекистон. Ҳозирча ҳисоб тенг

Баҳо:
+ | -

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Девис кубогининг жаҳон лигасига йўл олиш учун плей-офф баҳсларида иштирок этмоқда. Жамоамиз Шотландиянинг Глазго шаҳрида Буюк Британия термасига қарши дастлабки кун баҳсларида иштирок этишди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин мезбонларнинг иккинчи рақамли спортчиси Даниэл Эвансга қарши кортга чиққан бўлса, Жўрабек Каримов британияликлар етакчиси Камерон Норрига қарши баҳс олиб борди. Ҳар иккала ўйин 5 сетгача чўзилди.

Истомин биринчи сетда тай-брекда имкониятни бой берган бўлса, иккинчи сетда ғалаба қозонди — 6:4. Учинчи сетни ҳамюртимиз жуда осон қўлга киритди — 6:0. Шундан сўнг Денис ғалабани осон расмийлаштириши кутилганди, аммо ватандошимиз бироз бўшашди шекилли, қолган иккита партияни бой бериб қўйди — 4:6, 5:7.

Кемерон - Каримов тўқнашувида тескари вазият кузатилди. Жўрабек биринчи сетни осон бой берди — 0:6. Ҳамюртимиз иккинчи сетдан бошлаб ўзига кела бошлади, аммо партия сўнгида рақибига "брейк" қилиш имкониятини бериб қўйди — 4:6. Учинчи сет тай-бреккача давом этди. "Лотерея" сўнгида Норри матч-болга ҳам эга бўлди. Ватандошимиз бу вазиятдан чиқиб кетиб, тай-брек ва сетни ўз фойдасига ҳал қилди — 8:6.

Тўртинчи ва бешинчи партияларда Жўрабек Каримов рақибининг ожиз томонини топиб олди ҳамда чиройли комбинациялар ташкил қилиб, Кемерон Норрини таслим этди — 6:2, 6:2.

Шу тариқа, Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги Девис кубогининг жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф баҳсида ҳисоб тенг. Бугун жуфтликлар ўртасида ўйин бўлиб ўтади. Денис Истомин ва Санжар Файзиевдан иборат жуфтлик Доминик Инглот/Жейми Маррей жуфтлигига қарши кортга чиқади. Эртага эса иккита яккалик баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур тўқнашувда ғолиб чиқса, ўз тарихида илк марта жаҳон лигаси йўлланмасини қўлга киритади.

Девис кубоги. Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф.
БУЮК БРИТАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:1
Даниэл Эванс - Денис Истомин 3:2 (7-6 (4), 4-6, 0-6, 6-4, 7-5)
Камерон Норри - Жўрабек Каримов 2:3 (6-0, 6-4, 6-7 (6), 2-6, 2-6)
Доминик Инглот/Жейми Маррей - Денис Истомин/Санжар Файзиев (15 сентябрь)
Камерон Норри - Денис Истомин (16 сентябрь)
Даниэл Эванс - Жўрабек Каримов (16 сентябрь)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:53, 15.09.2018.
Ўқилди: 5024 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.