Бугун Англия премьер-лигасининг бешинчи туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.
Мазкур турда “Тоттенхэм” ҳамда “Ливерпуль” ўртасидаги қарама-қаршиликга гувоҳ бўламиз.
Бу ўйин шубҳасиз турнинг марказий учрашуви бўлади Юрген Клоппнинг қўл остидаги жамоа “Челси” ва “Уотфорд” каби жамоалар билан бир ҳил натижа кўрсатиб келмоқда.
Бироқ, “шпорлар”га қарши Уэмблида ўйнаш жуда қийин бўлади. Икки жамоа ҳам ҳужумкор услубда ўйнайди. Оҳирги 11 та ўйинда “Тоттенхем” фақатгина бир марта “Ливерпуль”ни мағлубиятга учрата олган.
Демак, қўрқмасдан айтиш мумкинки, “шпорлар” учун “Ливерпуль” ноқулай рақиб. Лекин, Почеттинонинг шогирдлари уй учрашувларида яхши натижа кўрсатиб келмоқда. Уэмблида ўтган 19 та ўйинни ҳисобга олсак “шпорлар” фақат бир марта “Манчестер Сити”га мағлуб бўлган.
“Тоттенхэм” “Уотфорд”дан учраган мағлубиятдан сўнг ўзига келиб оладими? “Ливерпуль” жорий мавсумдаги ғалабали сериясини бештага етказиб оладими? Ёки ўйин дурранг билан якунланадими? Нима бўлса ҳам ушбу учраушув шиддатли руҳда ўтади.
Тоттенхэм – Ливерпуль
15 сентября, 16:30, “Уэмбли”, Лондон. Бош ҳақам – Майкл Оливер
Таҳминий таркиблар:
Тоттенхэм: Ворм, Альдервейрельд, Санчес, Вертонген, Триппьер, Эриксен, Дайер, Дембеле, Дэвис Лукас Моура, Кейн
Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Милнер, Вейналдум, Кейта, Салоҳ, Фирмино, Мане