Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«27 нафар мухлис энди стадионга киритилмайди» – «Навбаҳор» тартиббузар мухлисларига кескин чора кўрди

Баҳо:
+ | -

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби “Пахтакор”га қарши ўйинда тартибни бузган мухлисларга нисбатан кескин чора кўрганини маълум қилди.

Унга кўра, 16 сентябрь куни “Навбаҳор” “Марказий” ўйингоҳининг анжуманлар залида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков, Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Баҳром Муҳитдинович Холмирзаев, “Навбаҳор” ПФК директори в.б. Илҳомжон Қодирович Мирзабоев, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари, “Навбаҳор” Мухлислар билан ишлаш бўлими етакчиси Фарҳод Умаралиев, шунингдек, “Навбаҳор” ишқибозлари иштирок этди.

Йиғилишда Шамшод Эргашович сўзга чиқиб, Суперлига 23-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувида ажойиб мухлислик қилишгани, фантастик муҳит яратиб беришгани учун ишқибозларга ўз миннатдорчилигини билдириб, учрашувнинг сўнгги дақиқасида Игорь Голбан томонидан урилган голда мухлисларнинг ҳам муносиб ҳиссалари борлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Шамшод Эргашович ўз сўзида гуруч курмаксиз бўлмаганидек, мухлислар орасида ҳам маданиятсиз, мухлислик этикасига риоя қилмайдиган ишқибозлар ҳам борлигига тўхталиб, кечаги ўйиннинг видеоёзувини стадионда ўрнатилган камералар орқали кўриб чиқиб, тартибсизликка йўл қўйган 27 нафар мухлис шахсини аниқлаб, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилганлиги, энди ушбу ишқибозлар “Навбаҳор”нинг жорий мавсум якунигача бўлган барча баҳсларида стадионга киритилмайдиган бўлганини таъкидлади.

Шунингдек, мазкур йиғилишда “Навбаҳор”  Мухлислар билан ишлаш бўлими етакчиси  Фарҳод Умаралиев ҳам огоҳлантирилди. Мухлислар яна шундай тартибсизликка йўл қўядиган бўлса, унга нисбатан ҳам қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Ушбу йиғилишдан келиб чиқиб, “Навбаҳор” жамоасининг Суперлига биринчи босқич уй учрашувларига энг кўп мухлис ташриф буюрганлиги учун уларга ПФЛнинг махсус совғаси топширилгани ва мухлислар шунга яраша ишончни оқлашлари, мухлислик маданиятини оширишлари, меҳмон жамоа вакиллари  ҳамда  ҳакамларга нисбатан  ҳақоратли сўзлар ишлатмасликлари, уларни ҳурмат қилишлари лозимлиги таъкидланди ва ушбу масала бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:50, 17.09.2018.
Ўқилди: 3340 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6901]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3326]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2943]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2399]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2374]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1997]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1923]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1914]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1912]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1879]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.