Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Илхом Мўминжонов: «Навбаҳор» майдонга қараб ўйнамайди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги  “Навбаҳор” – “Пахтакор” (3:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов иштирок этган.

"Ҳа, Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик. Учрашув мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Чунки  улар голлар шоусига гувоҳ бўлишди. Мени хурсанд қилган жиҳат шуки, шогирдларим  ўйиннинг  90 дақиқа давом этишини  тушунишди ва ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалинишига қадар курашишди.

Мазкур ўйинг танланган тактикамиз иш берди.  Тўғри, дарвозамиздан кўп гол ўтказиб юбордик. “Навбаҳор”да ишлаётганимдан буён  жамоа Наманганда ўз дарвозасидан ҳали 3 марта тўп олиб чиқмаган эди. Аммо рақибимизнинг ҳам “Пахтакор” эканлигини унутмаслик керак. Футболчиларга охиригача курашишгани ва ўйнашгани учун раҳмат айтаман.

Дисквалификация сабабли, 2 нафар футболчимиз:Остон Ўрунов ва Жаҳонгир Меҳмонов майдонга туша олмади. Жамоа сардорини эса футболчилар танлашди. Эндиликда йил охирига қадар жамоани Даврон Ҳошимов сардор сифатида майдонга бошлаб тушади.

Унинг сардорлик ўйини айнан “Пахтакор”га қарши учрашувда бошланди. Ҳошимов тўртинчи сариқ карточкасини олди ва келаси ўйинни ўтказиб юборади. Кейинги баҳсда энди яна бошқа сардорни кўрамиз.

Охирги йилларда “Локомотив” ва “Пахтакор” чемпионлик шоҳсупасидан пастга тушмаяпти. Аммо “Бунёдкор”ни ҳам унутмаслик керак. “Пахтакор” мамлакатимизнинг энг кучли жамоалардан бири.

Чунки ҳар бир футболчининг кўз олдида “Пахтакор” номи жаранглаганда йирик ва кучли жамоа гавдаланади. Суперлиганинг кучли олтилигида кучсиз жамоалар йўқ ва энди осон ўйинлар бўлмайди. Чемпионлик кураши эса давом этади. Биз майдонга қараб ўйнамаймиз, аксинча, рақибдан келиб чиқиб, ўйинни ташкил этамиз", деган Мўминжонов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:08, 17.09.2018.
Ўқилди: 3536 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.