Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Мухлисларининг салбий хулқи туфайли «Навбаҳор» клуби жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 23-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳси давомида маҳаллий мухлислар А. Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини бир неча бор номақбул сўзлар билан ҳақорат қилишди.

Шунингдек, учрашувнинг иккинчи бўлимида мухлислар ўтирган секторлардан оммавий равишда майдонга турли буюмлар, сув идишлари улоқтирилди.

Қайд этиш жоизки, “Навбаҳор” мухлислари бунгача “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Нефтчи” жамоаларига қарши кечган сафар учрашувларидаги салбий хулқи учун огоҳлантирилган эди. Бироқ “Навбаҳор” ФК раҳбарияти аввалги огоҳлантиришларга қарамасдан, мухлислар билан ижобий ишлар олиб бормагани 23-тур ўйинида яққол билинди.

Шуни инобатга олиб, Мусобақалар регламентининг “Клублар, клублар раҳбарлари ва футболчилар мажбуриятлари” бўлимининг 8.3 бандини, қолаверса, “Интизомий ва жарималар кодекси” 1-бўлим 5.9 бандини қўпол равишда бузгани учун аввалги огоҳлантиришлар инобатга олинган ҳолда “Навбаҳор” ФК 25 000 000 сўм миқдорида жаримага тортилди. 

Агар ушбу ҳолат яна бир бор такрорланса, “Навбаҳор” клуби уй учрашувларини мухлисларсиз – бўш стадионда ўтказади.  

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:46, 17.09.2018.
Ўқилди: 5906 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.