Бразилиянинг “Фламенго” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Футболчининг хизматларига “Манчестер Юнайтед” қизиқиб қолган. Бу ҳақда Le10sport нашри хабар бермоқда. “МЮ” футболчи учун ПСЖ билан курашишга тўғри келади.
Футболчининг трансфер нархи таҳминан 50 миллион еврога тушади. Аввалроқ, футболчи фаолиятини “А” Серияда давом эттириши тўғрисида хабарлар тарқалганди.