“Валенсия”клуби ҳимоячиси Эсекьель Гарай ва ҳужумчи Жоффре Кондогбия бугун “Ювентус”га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, Кондогбия ва Гарайнинг соғлида муаммолар кузатилган ва улар қайдномага қўшилмади. Бу қарорга ”кўршапалаклар” бош мураббийи Марселино Тораль келди.
Эслатиб ўтамиз, “Валенсия” – “Ювентус” учрашуви бугун ТОшкент вақти билан 00:00да бошланади.