Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 0-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Ўзбекистон кубоги. АГМК қўшимча бўлимларда «Машъал»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогида ярим финал йўлланмасини қўлга киритган сўнгги жамоанинг номи аниқ бўлди.

Олмалиқнинг АГМК клуби ўз майдонида қуйи лига жамоаси — "Машъал"ни қабул қилди. Муборакликлар Ашурматов шогирдлари жиддий қаршилик кўрсатишди. Ҳаттоки, қашқадарликлар 58-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Ҳумоюн Муртазоев дарвозани ишғол этди.

Олмалиқликлар ҳисобни тенглаштириш учун анча тер тўкишларига тўғри келди. Баҳс тугашига 11 дақиқа қолганида Камолиддин Мурзоев яқин масофадан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди.

Қўшимча бўлимларда эса АГМК ғалабани илиб кетди. 111-дақиқада Бубанья жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи экстра-таймга қўшиб берилган вақтда "Машъал" бурчак тўпини ўйинга киритди ва муборакликлар даврозабони рақиб жарима майдончасига етиб борди. Натижада Жасур Ҳасанов бўш қолган дарвозага жамоасининг учинчи голини киритди ва ўйинга нуқта қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон кубогининг ярим финалида иштирок этадиган барча жамоалар номи аниқ бўлди: "Қўқон-1912", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Машъал". 1/2 финал учрашувлари 27-28 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Ярим финал жуфтликлари “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этиладиган “Гол” кўрсатуви вақтида ташланадиган қуръа орқали аниқлаб олинади. Кўрсатув эртага — 20 сентябрь куни 19:40 да бошланади. 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:37, 19.09.2018.
Ўқилди: 2941 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик