Европа чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган “Валенсия” – “Ювентус” учрашувида меҳмнолар ғалаба қозонди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида “кекса синьора” кўплаб ҳужумларни ташкил қилди лекин, бирортаси ҳам аниқ бормади. Ўйиннинг шок ҳолатга олиб келиб қўядиган ҳолат рўй берди 29-дақиқада Роналду рақиб ҳимоячиси Жейсон Мурильога тарсаки туширгани учун майдонни тарк этди. Бироқ, “Ювентус” таслим бўлмади ва 45-дақиқада Пьянич пенальтидан ҳисобни очди.
Учрашувнинг 51-дақиқасида Пьянич яна пенальтидан дубльни расмийлаштирди. Ўйин шундай тарзда якунланди.
Валенсия – Ювентус 0:2
00.00, «Месталья»
Гол: 0:1 – 45, пенальти Пьянич, 0:2 – 51, пенальти Пьянич.
Валенсия: Нето, Габриэл, Гайя, Рубен Везу (Черишев, 57), Мурильо, Солер, Парехо, Васс, Гонсалу Гедеш (Санти Мина, 70), Родриго, Батшуайи (Гамейро, 70).
Ювентус: Шесни, Бонуччи, Алекс Сандро, Жоау Канселу, Кьеллини, Хедира (Джан, 23), Пьянич (Дуглас Коста, 67; Ругани, 89), Матюиди, Бернардески, Роналду, Манжукич.
Огоҳлантиришлар: Парехо (43), Мурильо (49), Рубен Везу (54), Алекс Сандро (59), Шесни (81), Ругани (90).
Четлатиш: Роналду (29).