Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Ўзбекистон – КХДР ўйини 13 октябрь куни Тошкентда ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси октябрь ойидаги ФИФА кунларидан максимал тарзда фойдаланиб, 2 та терма жамоа билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

6 сентябрь куни Сурия, 11 сентябрь куни эса Эрон терма жамоаси билан беллашган Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз, 13 октябрь куни соат 20:00 да Тошкентдаги “Миллий” стадионида КХДР терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

16 октябрда ўтказилиши мўлжалланган Ўзбекистон – Қатар миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам соат 20:00 да “Миллий” стадионида ўтказилади.

ЎФА Осиё кубоги ҳамда 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпиоантлари саралаш учрашувларига тайёргарлик доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш учун музокаралар олиб боришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:46, 21.09.2018.
Ўқилди: 5257 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик